йўқ
«Ҳорун ар-Рашиднинг сўнгги васияти»
Бу кекса тарих не-не салтанатлару қанчадан-қанча султонларга гувоҳ бўлмади дейсиз. Ақл-идрокию жасорати, сиёсат бобида узоқни кўра билиши билан дунёни ўзига бўйсундира олган султонларнинг қаҳрамонлиги эса тарих зарварақларига муҳрланди. Таассуфки, уларнинг адолат ва садоқат маёғи остида барпо этилган салтанатлар бора-бора фиску фасод, хоинлик, очкўзлигу мансабпарастлик исканжасида таназзулга юз тутди. Салтанат бошқаруви сиртлонлар қўлида қолиб, бу аканинг укага, боланинг отага қилич яланғочлашига сабаб бўлди. Аббосийлар сулоласи ҳам бундан бенасиб қолмади. Аслида, ҳаммаси Ҳорун ар-Рашиднинг сўнгги васиятидан кейин бошланди... Қизиқ, бу қандай васият эдики, араблар ва форслар ўртасида зимдан давом этиб келаётган курашни аланга олдириб юборди, ҳатто амир ул-мўмининнинг ўлдирилишига сабаб бўлди?
Араб ёзувчиси, публицист ва олими Журжи Зайдон қаламига мансуб «Ҳорун ар-Рашиднинг сўнгги васияти» тарихий романи мутолааси давомида мазкур саволларга жавоб топасиз. Асардаги шиддатли воқеалар эса ҳар биримизни ўтмишдан сабоқ чиқариб яшашга ундайди.
Муаллиф: Журжи Зайдон
Таржимон: Фозил Тиловатов
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Ҳажми: 480 бет
Сана: 2022 йил
Бичими: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-20-896-4
Муқоваси: қаттиқ
«Ҳорун ар-Рашиднинг сўнгги васияти»
50 000 сўм
- Stock: йўқ
- Код: 3557
- Вазни: 0.50кг
- ISBN: 9789943208964
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 11713